Huquqiy yordam

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИНИНГ ҚОНУНИ

ОЗИҚ-ОВҚAТ МAҲСУЛОТИНИНГ СИФAТИ ВA ХAВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДA


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

Ушбу Қонуннинг талаблари атир-упа, пардоз-андоз моллари ва тамаки маҳсулотларига ҳам тааллуқлидир.

2-модда. Aсосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

болаларбоп озиқ-овқат маҳсулотлари — болалар организмининг (уч ёшгача) физиологик хусусиятларига жавоб берадиган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари;

санитария-епидемиологик хулоса — озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигийена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

(2-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 18-апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017-й., 16-сон, 265-модда)

овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар — озиқ-овқат хомашёсини қайта ишлаш йўли билан ёки сунъий усулда ҳосил қилинган ҳамда бевосита овқат билан бирга истеъмол қилишга ёки озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга мўлжалланган табиий ёхуд табиийга айнан ўхшайдиган биологик фаол моддаларнинг консентратлари;

озиқ-овқатлар — озиқ-овқат хомашёсидан тайёрланган ҳамда натурал ёки қайта ишланган ҳолида истеъмол қилинадиган маҳсулотлар;

озиқ-овқат маҳсулоти — озиқ-овқат хомашёси, (шу жумладан етил спирти), озиқ-овқатлар (шу жумладан алкоголли ичимликлар) ва уларнинг таркибий қисмлари, озиқ-овқат хомашёси ва озиқ-овқатларга тегиб турадиган моддалар, материаллар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ҳамда улардан тайёрланган буюмлар бирга;

озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи — озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, йетказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;

озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилиш — озиқ-овқат маҳсулотини маълум шартлар билан сотиш, йетказиб бериш ва топширишнинг бошқа шакллари;

озиқ-овқат маҳсулотининг сифати — озиқ-овқат маҳсулотининг истеъмол хоссаларини белгилаб берадиган ва унинг одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуи;

Олдинги таҳрирга қаранг.

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги — озиқ-овқат маҳсулотининг санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига мослиги;

(2-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

озиқ-овқат хомашёси — озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ўсимлик, ҳайвонот, микробиология, шунингдек минераллар обйектлари, сув;

озиқ-овқатларни ҳамда озиқ-овқат хомашёсини таққослаш — озиқ-овқатлар ҳамда озиқ-овқат хомашёси аниқ турдаги ва номдаги маҳсулотга доир норматив ва (ёки) техникавий ҳужжатда белгилаб қўйилган муҳим мезонларга мос келишини аниқлаш;

озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) — бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя етилган тақдирда у фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин еса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин;

озиқ-овқат маҳсулотини қалбакилаштириш — озиқ-овқат хомашёсининг ҳамда озиқ-овқатларнинг хоссалари ва мезонларини атайлаб ўзгартириш ёки уларни алмаштириб қўйиш;

озиқ-овқат қўшимчалари — озиқ-овқатларга белгиланган хоссаларни бахш етиш ва (ёки) уларни сақлаб қолиш мақсадида атайлаб қўшиладиган табиий ҳолдаги ёки синтез қилинган моддалар, бирикмалар;

токсикология-гигийена експертизаси — озиқ-овқат маҳсулоти устида амалга ошириладиган бир туркум лаборатория тадқиқотлари бўлиб, улар мавжуд нормалар ва қоидалар билан қиёслашга мўлжалланган бўлади;

қадоқлаш материаллари, ёрдамчи материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар — озиқ-овқат маҳсулотини муомала жараёнида ташқи таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида ишлатиладиган воситалар.

3-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Aгар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-епидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 9-январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018-й., 03/18/459/0536-сон)

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат томонидан нормалаш;

озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;

озиқ-овқат маҳсулотини сертификатлаш;

давлат назорати ва текшируви;

озиқ-овқат маҳсулотининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш.

5-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, йетказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш шарт-шароитларига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини, фитосанитария нормаларини, қоидаларини ва гигийена нормативларини, давлат стандартларини, техникавий шартларни (бундан кейин матнда нормалар ва қоидалар деб юритилади) белгилаш йўли билан амалга оширилади

(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади ва улар озиқ-овқат маҳсулоти муомаласи соҳасида иш олиб бораётган юридик ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

6-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш

Озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналар озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидалар талабларига мослиги баҳоланганидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва ишлатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш санитария-епидемиологик хулоса берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 18-апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017-й., 16-сон, 265-модда)

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар хил турларини бир хил номда давлат рўйхатидан ўтказиш;

айни бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотини бир хил ёки ҳар хил номлар билан қайта-қайта рўйхатдан ўтказиш;

таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқатларни, овқатга қўшиладиган озиқ-овқат қўшимчалари, йембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш.

7-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситаларни сертификатлаш

Озиқ-овқат маҳсулоти, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситалар уларнинг нормалар ва қоидаларга мослигини тасдиқлаш мақсадида сертификатланиши лозим.

Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхати ҳамда сертификатлашдан ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 6-июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 28-апрелдаги 122-сонли қарори билан тасдиқланган “Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати”.

8-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш ва текшириш

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги ушбу Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган давлат назорати органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида назорат қилинади ва текширилади.

Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, йетказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя етилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини таъминлайдилар. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига доир нормалар ва қоидаларга, норматив ҳамда технология ҳужжатлари талабларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар бажарадиган ишлар ва хизматларнинг хусусиятларини ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади ҳамда тегишли давлат назорати органлари билан келишилади.

Ишлаб чиқариш назоратини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидаларнинг талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ишларни амалга оширишни ва хизматлар кўрсатишни аниқланган камчиликлар бартараф етилгунга қадар тўхтатиб қўйишлари шарт.

Жамоат бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.

9-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш

Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаришни, озиқ-овқат моллари билан савдо қилишни, умумий овқатланиш тизимини ривожлантиришнинг республика ва минтақавий мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш чоғида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари назарда тутилмоғи керак.

10-модда. Янги озиқ-овқат маҳсулотини яратиш ва ишлаб чиқариш

Юридик ва жисмоний шахслар янги озиқ-овқат маҳсулотини яратиш ва ишлаб чиқариш ёки уни такомиллаштириш чоғида, шунингдек ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш чоғида озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини, яроқлилик муддатини, сифат кўрсаткичларини ва назорат қилиш усулларини асослаб беришлари шарт.

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифат кўрсаткичлари, унинг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар мажбурий бўлиб, ушбу маҳсулотнинг норматив ҳужжатларига киритилади.

Сифати ва хавфсизлиги муайян вақт ўтганидан кейин ўзгариши ҳамда одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўладиган озиқ-овқат маҳсулотига яроқлилик муддати белгиланади.

Янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга, янги технология жараёнларини, ускуналарни жорий етишга улар токсикология-гигийена експертизасидан, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хомашёси еса давлат ветеринария хизмати томонидан ўтказиладиган ветеринария ва ветеринария-санитария експертизасидан кейин ва (ёки) маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақида давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг санитария-епидемиологик хулосаси, давлат ветеринария хизматининг ветеринария хулосаси олинганидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулоти давлат рейестрига киритилганидан кейин йўл қўйилади.

(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

11-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш

Озиқ-овқат маҳсулотини юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарадилар.

Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган озиқ-овқат хомашёсидан, озиқ-овқат қўшимчалардан, қадоқлаш ва ёрдамчи материаллардан ва улардан ишланган буюмлардан, ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқат қўшимчалари, йембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлатиш тақиқланади.

Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг сифати белгиланган нормалар ва қоидалар талабларига мос бўлиши ушбу Қонун 7-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маҳсулотларнинг сифати еса сертификат билан ҳам тасдиқланиши керак.

Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хомашёсини йетиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

(11-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

Ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқат хомашёсини йетиштириш чоғида заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитларни қўлланишига улар токсикология-гигийена експертизасидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

12-модда. Озиқ-овқатларни қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш

Озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни қадоқланган, ўралган (барча муомала босқичларида сифати ва озиқлик қиммати сақланиб қолишини таъминлайдиган) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланган ҳолда чиқаришлари шарт.

Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларга (суқма варақаларга) ега бўлиши, уларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

— озиқ-овқатнинг номи;

— озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);

— тайёрловчининг номи;

— товар белгиси (белгига ега ташкилотлар учун);

— озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;

— озиқлик қиммати, нави;

— сақлаш шарт-шароитлари;

— тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

— тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

— оғирлиги;

— фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

— мувофиқлик белгиси (маҳсулотини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);

— норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг номйерлари.

13-модда. Озиқ-овқатларни сақлаш ва ташиш

Озиқ-овқатларни сақлайдиган ва ташийдиган юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидаларга риоя етишлари, озиқ-овқат сифати сақланишини ва хавфсизлигини таъминлашлари шарт.

14-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилиш

Мажбурий сертификатланадиган озиқ-овқат маҳсулоти юридик ва жисмоний шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган мослик сертификати ёки мувофиқлик белгиси бўлган тақдирда реализация қилинади.

Озиқ-овқат маҳсулотини чакана сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 13-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори.

Озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шу мақсадлар учун ажратилган жойларда йўл қўйилади.

Қуйидаги ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотини реализация қилишга йўл қўйилмайди:

маҳсулот сифати белгиланган нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаса, мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар учун еса мослик сертификати бўлмаса;

сақлаш ва реализация қилиш учун тегишли шароит бўлмаса;

яроқлилик муддати тугаган бўлса;

маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;

маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.

15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотини олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти ушбу Қонунда кўрсатилган нормалар ва қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотини йетказиб берувчи уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг ва експорт қилувчи мамлакат махсус вакил қилган органнинг ушбу маҳсулот хавфсиз еканлигини тасдиқловчи ҳужжатларини, тегишли експертиза ўтказиш зарур бўлганида еса озиқ-овқат маҳсулотининг намуналарини тақдим етади.

Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти, технологиялар ва ускуналар қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатланиши лозим.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 28-апрелдаги 122-сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий етишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлигининг нормалар ва қоидаларига мослиги давлат назорати органлари томонидан божхона органлари билан биргаликда белгиланган тартибда аниқланади.

16-модда. Озиқ-овқат маҳсулотини олиб қўйиш

Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулоти тегишли давлат назорати органларининг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 15-июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

17-модда. Қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда уни йўқ қилиб ташлаш

(17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

Яроқлилик муддати ўтган, сифацизлиги белги бериб турган, таққослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек санитария-гигийена експертизаси, лаборатория текширувлари ва (ёки) ветеринария, ветеринария-санитария експертизаси ва сертификатлаштириш синовлари натижаларига кўра давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органлари томонидан овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилиш ва реализация қилинишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак.

(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

Озиқ-овқат маҳсулотини қайта ишлаш ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари учун егаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишиб олинади.

Озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш (уни қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш унинг егаси томонидан ёки маҳсулот егаси шу ишларни бажаришни шартнома бўйича топширадиган ташкилотлар томонидан комиссия иштирокида амалга оширилади. Комиссия таркибига давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг, давлат назорати органларининг, солиқ органларининг ва жамоатчиликнинг вакиллари киради.

Озиқ-овқат маҳсулоти ҳайвонларга йем сифатида ишлатилгунича ёки йўқ қилиб ташлагунича алоҳида жойда (резервуарда), алоҳида ҳисобда, миқдорини, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши керак. Бундай маҳсулотнинг бут сақланиши учун унинг егаси жавобгар бўлади.

Озиқ-овқат маҳсулотини експертиза қилиш, йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни унинг егаси тўлайди.

Озиқ-овқат маҳсулотининг егаси давлат санитария назорати ва (ёки) давлат ветеринария хизмати органларига ушбу маҳсулотдан фойдаланилганлиги ёки у йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим етади.

(17-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 26-декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016-й., 52-сон, 597-модда)

18-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


LexUz шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53, 166, 169 ва 214-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси.

Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти И. КAРИМОВ

Тошкент ш.,

1997-йил 30-август,

483-И-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Aхборотномаси, 1997-й., 9-сон, 239-модда; 2003-й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006-й., 14-сон, 113-модда; 2016-й., 52-сон, 597-модда; 2017-й., 16-сон, 265-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018-й., 03/18/459/0536-сон; 10.01.2019-й., 03/19/514/2450-сон, 30.08.2019-й., 03/19/559/3670-сон, 13.11.2019-й., 03/19/583/4016-сон)

Iste'mol savatchasi: Mandarin USD 1.35 ~ 1/KG; Limon USD 0.85 ~ 2.14/KG; Avokado USD 0.99 ~ 4.14/KG; Mango USD 0.78 ~ 5.50/KG; Banan USD 0.42 ~ 1.11/KG

Translate »